Jun 30, 2015

Суриядаги жиҳодга “ўзбек ëллаш” Туркияда яхши бизнесга айланган

30 июнь куни Озодликка боғланган асли наманганлик футболчи йигит ўз ватандошлари тушиб қолган оғир иқтисодий-ижтимоий вазиятдан фойдаланиб¸ уларни Сурияга ўлимга ëллаëтган гуруҳлар ҳақида гапириш истагини билдирди.

Ëши энди 20 дан ошган бу йигит ўзининг Суриядаги жиҳодий гуруҳга жанггари йўллаш орқали пул қилаëтган шахсларга биринчи бор Малайзиянинг Куала-Лумпур аэропортида дуч келганини айтади.

Шокир САЪДУЛЛАЕВ: ИСМАТ ХУШЕВ КИМ ЎЗИ? ("Дунё ўзбеклари" учун махсус)

Исмат Хушев ҳеч қачон ўзининг кимлигини яширган эмас.

“Президент эркаси…” номли хотираларида ҳам айтганидек, у  1989 йили бир вақтнинг ўзида Президентнинг энг яқин кишиларидан бўлган ва худди шунингдек, оппозиционерлар қаторида  юз  минг кишилик митингларда оташин нутқлар сўзлаган.

Ва шу тахлит юришларини хар икки томондан яширмаган. Ва ҳар икки томон уни худди шу тахлит қабул қилган.

"Уч илдиз"даги мақола: Миллий сайтлар нима учун оммабоп эмас?

BY ТЎЛҚИН ЭШБЕК · 30.06.2015

Бўлғуси халқаро журналист Моҳларойим Қаюмованинг долзарб мавзудаги мақоласи Журфак талабаларини ҳам мушоҳадага чорлайди.

Миллий медиа муҳитда анъанавий оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда яна бир тенг ҳуқуқли тармоқ вужудга келган. Уни таърифловчи атама борасида турлича фикрлар мавжуд.

Дунё юзини ўзгартирган сиёсий-ижтимоий революциялар

Бугун биз ҳаётимизда 8-соатлик иш, дам олиш кунлари, байрам кунлари ёки ойликдан ташқари мукофот кабиларга кундалик тарзда дуч келамиз, ёки сиёсатга доир мақолалар ўқисак, телевизорда турли хил сиёсий дастурларни томоша қилсак демократия, инсон ҳуқуқлари, феминизм ва дунёвийлик каби терминларни бот-бот эшитамиз, лекин тарихда доим ҳам бу иборалар кундалик ҳаётда одатий тарзда қўлланилмаган.

Jun 29, 2015

Қирғизистонда аёллар ва вояга етмаганлар учун авф эълон қилинди

Қирғизистон Президентининг расмий вебсайтида "Аёллар ва вояга етмаганларни авф этиш ҳақидаги Қонун"ни мамлакат президенти Алмазбек  Атамбаев имзолагани ҳақида хабар эълон қилинди.

Муборак рўзаи рамазон ойида мазлумларни авф этиш қутлуғ қадам. Шу муносабат билан бу қувончли хабарни қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари билан баҳам кўриш учун, муборакбод этдик.

Ўзбек матбуотига бир назар (1)

Қотилга жазо йўқми?

Агарда Ўзбекистон Республикасидаги конунлар ва қонуности меъёрий хужжатларни синчиковлик билан ўқиб таҳлил килиб чиксак, Ўзбекистонда амалда бўлган шу қомуслар рамзий маънода факат фукаролар фойдасигагина хизмат килиши, демократик меъёрлар билан кенг маънода йўғирилгани, шунингдек содир этилган ҳар бир қонунбузарлик учун муқаррар жавобгарлик мавжудлигини кўришимиз мумкин.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Мазкур вазифани самарали амалга ошириш учун давлатлар ўз миллий қонунларида инсон ҳуқуқларига оид нормаларини мустаҳкамлаб қўядилар.

Jun 28, 2015

Франциялик террорчи кўрсатма беришни бошлади

Франциянинг Изер ерининг Сан-Кантен-Фалавье шаҳрида жойлашган корхонага ҳужум қилган Ясин Сали, одам ўлдиришга алоқадорлигини тан олиб терговчиларга кўрсатмалар беришни бошлаган,- деб хабар беради Француз телеканаллари.

Авваллари, тарқатилган ҳабарларга қараганда, ўтган жума куни Air Products компаниясининг газ баллонлар сақлаш омборига ҳужум уюштирилган.

Юлдуз Усмонова рўзадорларни Рамазон ойи билан табриклади ва қўшиқ туҳфа қилди

Ижтимоий фикр: 2015 йилда 73 фоиз Ўзбекистон йигит-қизлари Олий таълим муассасасида ўқишни хоҳлашини билдирган

Ўзбекистон ёшлари ўз Ватани билан фахрланади - “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган навбатдаги ижтимоий сўров шу мавзуга бағишланди.
Ижтимоий сўров шуни кўрсатдики, таълим ёш авлоднинг ҳаётий қадриятлари тизимида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Чунончи, 2010- 2011 йилларда ўтказилган ижтимоий сўровларда ёшларнинг учдан бир қисми олий маълумотли бўлиш истагини билдирган бўлса, 2013 йилда ҳар иккинчи (57,2 фоиз), 2015 йилда эса 73 фоиз йигит-қиз олий таълим муассасасида ўқишни хоҳлашини билдирган. Улар орасида коллеж ва лицей ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга ёшлар бор.

Рамазон садоси


Jun 27, 2015

Ўзбек қизларига мурожаат

Украиналик қизча Туркияда 3 кун ўлик ота-онаси билан яшади

Туркиянинг Анталия шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида украиналик эр-хотин Вячеслав ва Майя Самилонинг жасадлари топилди, дея хабар ёйинлади  «Segodnya.ua».

Фожиа ҳақида қўшнилар уларнинг олти ёшли қизи орқали билган: қизча йиғлаб балконга чиққан ва сув, нон сўраган. Ота-онаси қаердалигини сўрашганида эса уларнинг уч кундан буён ухлаётганини айтган.

Воқеа жойига зудлик билан полиция етиб келди. Дастлабки маълумотларга кўра, эр-хотин алкогол комасига тушиб қолган, бу эса ўлимга олиб келган. Қўшнилар уларнинг спиртли ичимликларни суиистеъмол қилганини тасдиқлади. Бироқ украиналиклар ўлимининг якуний сабаби аниқланганича йўқ.

Ўзбекистон янгиликларидан хабардор этишда интернет-нашрлар етакчилик қилмоқда

27 июнь - Ўзбекистонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари  ходимлари куни. Шу муносабат билан Ўзбекистонда одатдаги касб байрамларида бўлгани каби ўз фаолиятини энг маъқул эканини ўзи эътироф этган қатор хабар ҳамда мақолалар эълон қилинган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда салкам 1400та оммавий ахборот воситаси фаолият юритмоқда. Улардан 4 таси агентлик, 689та газета, 283та журнал, 15та бюллетень, 66та телеканал, 34та радиостанция ва 304таси веб-сайтлар ҳисобланади.

«O’ZPAXTASANOAT» уюшмаси раисига арз

Тола пули қаерда қолди?

Сирдарё тумани, Сирдарё СИУ, “Жўрабой Шаталов”ф\х
раиси Б.Ахмедовдан х\р:20208000904962683001.МФО:00376
ИНН:201371114. “Микрокредитбанк”ф.Сирдарё шаҳри.

ШИКОЯТ АРИЗАСИ

Аризам орқали сизга маълум қиламанким, “Жўрабой Шаталов” фермер хўжалиги ва “Бахт пахта тозалаш” очиқ акциядорлик жамияти ўртасида 2014 йил 21 январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” 127-сонли контрактация шартномаси тузилганди.

Jun 26, 2015

Ўзбекистон Бош прокурори И. Б. Абдуллаевга

М У Р О Ж А А Т Н О М А

(Назорат тартибида )

Ўзбекистон ҳуқуқий демократик давлат…


Муҳтарам Ихтиёр Бахтиёрович, аввало Сизни ўта маъсулиятли лавозимга тайинланганлигингиз муносабати билан УИХ «Эзгулик» жамияти фаоллари бегараз хамда холисона кутлайди..

Мазкур мурожаатни ёзишга ундаган омил- эшитишимизча Сизнинг хафтани тегишли кунларида фукароларни шахсан кабул килишни бошлаганлигингиздир.

Ўрмонга ўт кетса...

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди раисига

ЭЪТИРОЗ ХАТИ

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани суди 2015 йил 05 июн куни бўлиб ўтган маъмурий судда далилий ашё тариқасида олиниб 2015 йил 26 май кунги №1605, 1603, 1604-сонли квитанциялар орқали Сирдарё вилоят ИИБ Молия иктисод бўлими депозит хисобига вактинча саклаш учун топширилган жами 6.751.700 (олти миллион етти юз эллик бир минг етти юз) сўм пулларни ноконуний тартибда давлат фойдасига мусодара қилди.

Гиёҳвандлик — иллат!

Ассалому алайкум азиз дўстлар!

Мен ушбу улуғ аём кунларда барчангизни ГИЁҲВАНДЛИККА қарши курашда фаол иштирок этишга чақираман.

Барчангизга фаол иштирок этганингиз учун сихат саломатлик тилаб сизларга хурмат ила Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли Саттаров

Кенг жаҳонда чекишга қарши кураш бошлайлик,
Чекувчилар кўнглини бирозгина ғашлайлик!
Қарорларимиз қатъий, барча ҳам амал қилсин,
Биз ҳаммамиз бир бўлиб чекишларни ташлайлик!

Jun 25, 2015

Исмат Хушев: Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!...Сиздан кечирим сўрамоқчиман.

Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!

Ўзбекистонни тарк этганимдан бўён ўтган йиллар давомида бошимдан кечирган сарсон саргардонликлар боис бугун юзим қора, юрагим қон бўлиб Сизга мурожаат этиб, Сиздан кечирим сўрамоқчиман.

Мен бир пайтлар Сизнинг ишончингиз туфайли республика газета ва журналларига Бош муҳаррир бўлдим.

Кейинчалик эса енгилтак ва худбинлигим боис бу юксак ишончни ҳам оқлолмадим.

Хотира ва дуо

Бу воқеа бундан тахминан икки йил олдин бўлганди.

Ўшанда биз Ҳазрат билан Чилонзор туманидаги бир спорт залда кечқурун баскетбол ўйнар эдик. Залнинг ишларини бир рус миллатига мансуб, христиан динига эътиқод қиладиган, тахминан мен тенги ёш йигит тартибга солиб турарди. Доимо залга Ҳазрат келсалар у бола узоқдан Ҳазратга маъноли тикилиб қўярди, мен буни сезиб юрардим.

Одатда кўпинча мен залга эртароқ бориб қолганларни, айниқса, Ҳазратнинг келишларини интиқлик билан кутардим.
Аввалгилар Бош саҳифа